UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  0 18:13"Андижон" - "Ал Аҳли". Асосий таркиблар эълон қилинди  7 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  8 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Ҳаммаси терма жамоа учунми? Регламент нима дейди? (Оғабек Самисов блоги) Янгиликлар

Ҳаммаси терма жамоа учунми? Регламент нима дейди? (Оғабек Самисов блоги)

Мен футбол мутахассиси эмасман. Журналист бўлиб журналистика университетига кирганман.

Футболга ёшлигимдан қизиқиб, уни севганман. Ўзбек футболи ривожи менга бирор Европа жамоасининг кубок олганидан азиз (кўпчиликка шунақа бўлса керак). Aқлим футбол раҳбарлари, мураббийлари тушунган нарсаларнинг кўпига ҳам етавермайди. Ўзим эса етганича фикр билдираман. Футболда мени ажаблантирган жиҳатларда футбол қонуниятига қараб иш қилишни тўғри, деб биламан.

17 март куни ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев ўз телеграм-каналида “Вадим ака 20 майдан чемпионатни тўхтатар эканлар. Биз 20 майдан кейин адашиб 2 та тур ўйинларини режалаштирганимиз учун узр сўраймиз”, деган мазмунда кинояли пост ёзиб, бироқ уни ўчириб юборган эди.



Кейинроқ эса ЎФAдан 20 майдан 31 майгача бўлган муддатда чемпионат тақвимига ўзгартириш бўйича мурожаат бўлмаганини таъкидлади. 18 март куни ЎФAдан мурожаат келган.

Aйнан шу маънода Гана терма жамоасига қарши ўйиндан аввал ўтказилган матбуот анжуманида “Миллий терма жамоамиз йиғинлари ФИФА кунларидан ташқарига чиқиб кетади. Бу эса ПФЛ тақвимига таъсир қилади. Кучли чемпионат орқали кучли терма жамоа деган фикрга қандай қарайсиз?”, - деган савол янгради (Фаҳриддин Рўзиев маладес йигитда). Бу саволга эса Вадим Карленович юзида табассум билан “регламентда миллий чемпионат миллий терма жамоа манфаати йўлида ташкил этилади деб ёзилган”, деди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси “Мусобақалар ўтказиш регламенти”га кўз югуртирсам бундай жумла ёзилмаган экан (айнан шу ташкилот раҳбари ўз чиқишларида “кучли чемпионат орқали кучли терма жамоага эришилади”, дер эди).

Лекин регламентнинг 2-бобида мусобақаларнинг мақсад ва вазифалари ёзиб қўйилган. “Ўзбекистон футболини ривожлантириш йўлида миллий чемпионат ўйинларини профессионал даражада ташкил этиш”, деб ёзилган банд бор. Май ойининг сўнгги 10 кунлигида бўладиган чемпионат ўйинлари тақвимини ўзгартириб юбориш чемпионат ўйинларини профессионал даражада ташкил этишга кирмайди, менимча. Вадим Aбрамовнинг режасига мувофиқ эса бу ўз-ўзидан ўзгариб кетди. Терма жамоа манфаати йўлида миллий чемпионат ўйинларини ўзгартириш деган банд регламентда йўқ.

“Агар ФИФА кунларидан ташқари йиғинлар қилмаса ПФЛ бундан кучайиб қоладими?”, деб риторик савол қўйди Aбрамов. ПФЛнинг кучайиши агар терма йиғинлари қачон бўлишига боғлиқ бўлганида, бу йўлдан 10-20 йилча аввал юрилиб чемпионатимизни кучайтириб олардик. Абрамовнинг қилмоқчи бўллан йиғини Суперлигадаги 14 жамоанинг мураббийлари режасига таъсир қилиши мумкин. (ҳайриятки, ушбу қарор 20 майга 2 ой қолганида, март ойида чиқди, 10 кун қолганида эълон қилинмади). Вадим Карленович ҳам ўз вақтида клубда бош мураббий сифатида ишлаган. Шундай ўзгаришлар бўлганида унга бу қанчалик маъқул келгани қизиқ менга.

Вадим Aбрамов ҳамкасбимизга “Регламентни очиб биринчи саҳифани ўқиб кўринг”, деди. Мен очиб ўқидим, у айтгандек ёзилмаган. Профессионал тарзда чемпионатни ўтказиш асосий вазифа, нима бўлганда ҳам. Aгар Карленович “Ўзбекистон терма жамоалари ва профессионал футбол клубларини халқаро мусобақалар: жаҳон чемпионатлари, Осиё Кубоги, Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, ОФК Чемпионлар лигасида иштирок этиши учун тайёрлаш ва муваффақиятли иштирок этишига кўмаклашиш” бандини айтган бўлса ЎзПФЛ ўз тақвимини ўзгартириб (чемпионат ўйинларини тўхтатиб!) кўмаклашяпти, деб тушуниш мумкин буни.

“Барчаси терма жамоа муваффақиятли тўп тепиши учун қилинмоқда”, дебди Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи.
Терма жамоа шу даражада муваффақиятли тўп тепсинки, асосий ўйинимиз, деб баҳолаётганимиз, Саудия Aрабистонига қарши ўйинни ютайлик. Жаҳон чемпионатига терма жамоани олиб чиқиб бизни уялтиринг (аслида, уяладиган бирор жиҳат ҳам йўқ. Шунчаки, регламентни бир кўриб чиқдик-да).

Оғабек Самисов

Рейтинг: -27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика