UZ

Сўнгги янгиликлар

11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  3 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  4 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  9 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  18

Ҳамма нарсага вақт керак! Катанецга эса кўпроқ вақт ёҳуд терма жамоамизга нима етишмаяпти Янгиликлар

Ҳамма нарсага вақт керак! Катанецга эса кўпроқ вақт ёҳуд терма жамоамизга нима етишмаяпти

Бугун "CAFA Nations Cup" ҳалқаро турнири старти аввалидан оммавий ахборот воситалари учун.

Тошкентда бўлиб турган терма жамоалар бош мураббийлари ва футболчилари иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилди. Туркманистон, Тожикистон, Ўмон ва Ўзбекистон терма жамоаларининг бош мураббийларини мусобақадан аввалги фикр ва мулоҳазаларидан сайтимиз орқали батафсил ҳабардор бўлишингиз мумкин.


Матбуот анжумани одатдагидек ўтди ва ҳеч қандай янгилик бўлмади. Мураббийлар ўз фикрларини, журналистлар ўз саволларини беришди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани вақтида журналист Абдулазиз Искандаров Катанецга савол берди ва Катанец ушбу саволга жавоб берди.


- Ўзбекистон терма жамоаси билан ишлаётганингизга икки йил бўлди. Ҳозирги кунда Катанец хоҳлаган терма жамоа ва бош мураббий истаётган ўйин даражасига эришилдими? Сабаби буёғига "эксперимент" қилишга вақт йўқ. Осиё кубогига ҳам 6 ой вақт қолди...

- Етарлича вақт бўлмади. Ушбу мусобақадан олдин бор-йўғи бир неча кун машғулот олиб бордик. Энди эса ҳар икки кунда майдонга чиқамиз. Бу етарлича эмас. Суперлига ҳам ноябрда тугайди, шундагина бир ой бўш вақтимиз бўлади. Бир ой вақт бизга етарлича бўлади деб ўйлайман. Ҳар бир ФИФА кунларида биз муаммоларга дуч келяпмиз. Масалан, ҳозирги CAFA турнири 11 июнь куни бошланади, ФИФА кунлари эса 12 июндан бошланади. Бу ғалати. Яна бизда чет элда фаолият юритадиган футболчилар бор. Уларни терма жамоага жалб этиш ҳам осон иш эмас. Ҳар бир футболчи, ҳар хил ҳолатда терма жамоага етиб келади. Масалан, кимдир клубида камроқ ўйнайди, кимдир эса тўлиқ ўйин амалиётига эга бўлади. Мен ҳозир Жалолнинг жисмоний ҳолатини билмайман, у фақатгина ўзи билади, қандай жисмоний ҳолатда эканлигини. Бизда ҳеч қандай босим йўқ, янги ўйинчиларни синаб кўрамиз. Энг асосий жиҳат – Осиё Кубоги олдидан энг яхши жисмоний ҳолатда бўлиш.


Терма жамоамиз бош мураббийининг жавоби мени бир оз ҳайрон қолдирди. Сабаби 2021 йил терма жамоамизни қабул қилган ва икки йил давомида ҳеч қандай босимсиз, расмий ўйинларсиз тайёргарлик кўрган терма жамоамиз бош мураббийи ортда қолган вақти етарлича эмаслигини таъкидламоқда. Икки йил вақт етарлича бўлмаса, терма жамоамиз оптимал ҳолатда ва тактик жиҳатдан комил бўлишига неча йил вақт керак. Наҳотки, икки йил етарлича бўлмади. Катанец яна ҳар бир ФИФА кунларида муаммолар билан дуч келаётганини айтди. Тўғри, у ҳар доим ҳам ўзи истаган барча футболчиларни терма жамоага йиғинига жалб эта олмайди, кимдир жароҳат олади, кимдир эса ўз клубида қолади. Бу сафар Шомуродов кечикмоқда, сабаби унинг клуби "Специя" Италия А Сериясида қолиш учун "Верона"га қарши "олтин" учрашувни ўтказади. Бир томондан Катанецнинг фикри тўғри, лекин ҳар бир терма жамоада муаммолар бор. Жанубий Корея, Япония, Эрон каби терма жамоаларнинг асосий таркиб футболчилари ҳам бундай муаммога дуч келишади. Сабаби улар ҳам Европада фаолият юритишади ва клублар футболчиларни қўйиб юборгиси келмайди, лекин ушбу терма жамоалар бош мураббийи чекланган имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилади ва бизга яна вақт керак, деб ўтирмайди. Менинг фикримча, ҳар бир профессионал мураббий ихтиёридаги футболчилар билан оптимал таркиб туза олиши керак ёхуд ҳеч бўлмаса асосий ўйинчиларсиз ўйнашга тайёр бўлиши керак, катта жамоалар ҳар доим "B" режага эга.

Матбуот анжуманидан сўнг Катанец ёнига бордим ва унга савол бердим.


"Икки йил вақт ўтди. Бу етарли эмас деяпсиз, лекин мухлислар ва халқ кутиб тура олмайди. Мухлисларга натижа керак, вақт жуда тез ўтмоқда. Кўз очиб юмсак, Осиё Кубоги ҳам бошланади".


Ҳуллас, 10 дақиқача гаплашдик ва у саволимга жавоб берди. Катанецнинг фикрига кўра, икки йил вақт етарлича эмас. Чунки бу жуда қисқа вақт терма жамоа йил давомида бир неча маротаба йиғин ўтказади. Бу эса жуда қисқа вақт. Катанец ушбу муаммони журналист сифатида кўпроқ ёритишимизни сўради ва инглиз тилида "Write about it" (Бу нарса ҳақида ёзиб чиқинглар) деган гапни 2-3 маротаба такрорлади. Катанец натижа талаб қилиш бир оз нотўғри эканлигини ҳам уқтирди, сабаби унга жуда кам вақт берилаётган экан. Сречко Қатар терма жамоасини мисол сифатида келтирди, Катанецнинг гапларига кўра, Қатар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинлари ўтказиш учун футболчиларни ўз клубларидан узоқ муддатга олиб кетар экан (6 ой). Клублар футболчиларини кўйиб юбориши учун Қатар амирлари ушбу ҳолатга аралашар экан. Тўлиқ таркиб билан йиғилган қатарликлар Испанияга ёки қайсидир курорт давлатга йўл олиб, бемалол ўқув-машғулот йиғинларини олиб борар эмиш. Катанец ҳам шундай имкониятга эга бўлишни хоҳлаётганини айтди. Масалан, Австрияда йиғин йиғин ўтказса, у терма жамоани тўлиқ тайёрлай олиши ва шундагина терма жамоа ўйинидан кўнгли хотиржам бўлишини айтди. Ҳозирги кунда ҳар тоифадаги ёшлар терма жамоамиз ва миллий терма жамоа ҳам чет элда ўқув-машғулот йиғинини ўтказишга имконияти бор ва чет элда йиғинлар бўлди ҳам. Биз 2013 йилда эмасмиз, ЖЧга йўлланма берадиган вақтида етиб бера олмай, аэропортда ушланиб қоладиган. Ҳозир ҳаммма шароитлар яратилган. Катанец бор ресурслардан фойдаланиши ва миллий чемпионат регламентига қараб иш тутишини айтиб ўтди. Бундай муаммолар билан ҳар бир терма жамоа дуч келади ва баҳона бўла олмайди. Хуллас, Катанецга яна вақт керак экан, лекин икки йил ҳам кичик вақт эмас, буёғига бизни Осиё Кубоги ва абадий орзумиз Жаҳон чемпионатининг саралаш ўйинлари старт олади. Ўша вақтларда "Бизга кўпроқ вақт керак эди", деб юрмаса бўлгани терма жамоамиз бош мураббийи жаноб Сречко Катанец.


Абдулвосит Бектемиров


Ўз фикрингизни изоҳда қолдиринг. Сиз бу ҳолатга қандай баҳо берасиз?

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика