UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:30Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   6 18:05"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  3 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  24 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9

Ҳамиджон Актамов: "Мухлисларимизга қувонч улашганимиздан хурсандмиз" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Мухлисларимизга қувонч улашганимиздан хурсандмиз"

"Қизилқум" — "Навбаҳор" жамоалари учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов журналистлар саволларига жавоб берди.
— Чемпионат жадвалида ёнма-ён бораётган жамоалар учрашуви доимо кескин ва муросасиз кечган, — деди Ҳамиджон Ғуломович. — "Навбаҳор" ҳар жиҳатдан ўз таркибига тажрибали ва маҳоратли футболчиларни жамлаган жамоалардан саналади. Учрашув олдидан наманганликлар иштирокида ўтган бир неча ўйинларни ўрганиб, таҳлил қилдик. Навоийдаги ўйин осон ўтмаслигини аввалдан билардик.  

— Гарчи, учрашувда тезкор гол киритган бўлсак-да, рақибимизнинг қисқа фурсатда мувозанатни тенглаштиргани жамоамиз аъзоларини ҳушёрликка ундади. Голга тортадиган кўплаб имкониятлар юзага келмоқда. Афсуски, йигитлар барчасидан унумли фойдалана олишяпти, дея олмайман. Шунга қарамай, ҳужумчимиз Баҳриддин Ваҳобовнинг майдонда ишончли ўйин намойиш этаётганлиги барчамизни хурсанд қилмоқда.

— Эътиборлиси, бу йилги мавсумда бир ғалаба жамоани чемпионат жадвалида мавқеини яхшиласа, аксинча мағлубият қуйи поғонага яқинлаштириб қўйиши ҳеч гап эмас. Бугун фақат ғалаба иштиёқида майдонга тушгандик. Мақсадимизга эришганимиздан, мухлисларимизга қувонч улашганимиздан хурсандмиз. Олдинда янада муҳим учрашувлар кутиб турибди. Унда рақибимиз қайси жамоа бўлишидан қатъий назар фақат муваффақият қозониш учун майдонга чиқамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика