UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  4 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  1 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

Ҳамиджон Актамов: "Металлург" ўйинни ҳужумчисиз бошлагани бизни ажаблантиргани йўқ" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Металлург" ўйинни ҳужумчисиз бошлагани бизни ажаблантиргани йўқ"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қизилқум" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.

"Ҳар доим танаффусдан кейин ўйинлар қийин бошланади. Бугун иккала жамоа ҳам қийналди. Жуда қўпол ўйин бўлди. Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман, "Металлург"га эса кейинги ўйинларда омад тилайман", - деб гап бошлади Актамов.

- Бугун "Металлург"га ғалаба учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Билмадим нима етишмади. Олдинги ўйинларда ютқазгани учун бугунги баҳсга бошқача тайёрланишини кутгандик. Рақиб яхши ўйнади, вазиятлар яратди.

- "Металлург" асосий таркибида ҳужумчи йўқлиги сизни ажаблантирмадими?

- Йўқ, ажаблантиргани йўқ. Биз ҳам ҳужумчисиз кўп ўйнаганмиз.

- Ойбек Қиличев ёзда жамоани тарк этиши нима билан боғлиқ?

- Футболчи ўзини хоҳиши билан ўйнайди тўғрими? Унга биздан кўра яхшироқ таклиф бўлди ва Фарғонага кетди.

- Кейинги турда "Андижон" билан ўйнайсизлар...

- Бу ўйинга ҳам тайёрланамиз, сафарга ғалаба учун борамиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика