UZ

Сўнгги янгиликлар

20:09"Кайсериспор" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  0 19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" футболчиси Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  6 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Кувайтга қарши таркиби маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1 18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  1 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  3 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  13

Ҳамиджон Актамов: "Металлург" ўйинни ҳужумчисиз бошлагани бизни ажаблантиргани йўқ" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Металлург" ўйинни ҳужумчисиз бошлагани бизни ажаблантиргани йўқ"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қизилқум" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.

"Ҳар доим танаффусдан кейин ўйинлар қийин бошланади. Бугун иккала жамоа ҳам қийналди. Жуда қўпол ўйин бўлди. Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман, "Металлург"га эса кейинги ўйинларда омад тилайман", - деб гап бошлади Актамов.

- Бугун "Металлург"га ғалаба учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Билмадим нима етишмади. Олдинги ўйинларда ютқазгани учун бугунги баҳсга бошқача тайёрланишини кутгандик. Рақиб яхши ўйнади, вазиятлар яратди.

- "Металлург" асосий таркибида ҳужумчи йўқлиги сизни ажаблантирмадими?

- Йўқ, ажаблантиргани йўқ. Биз ҳам ҳужумчисиз кўп ўйнаганмиз.

- Ойбек Қиличев ёзда жамоани тарк этиши нима билан боғлиқ?

- Футболчи ўзини хоҳиши билан ўйнайди тўғрими? Унга биздан кўра яхшироқ таклиф бўлди ва Фарғонага кетди.

- Кейинги турда "Андижон" билан ўйнайсизлар...

- Бу ўйинга ҳам тайёрланамиз, сафарга ғалаба учун борамиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика