UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  16 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  1 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  14 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2

Ҳамиджон Актамов: "Металлург" ўйинни ҳужумчисиз бошлагани бизни ажаблантиргани йўқ" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Металлург" ўйинни ҳужумчисиз бошлагани бизни ажаблантиргани йўқ"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қизилқум" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.

"Ҳар доим танаффусдан кейин ўйинлар қийин бошланади. Бугун иккала жамоа ҳам қийналди. Жуда қўпол ўйин бўлди. Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман, "Металлург"га эса кейинги ўйинларда омад тилайман", - деб гап бошлади Актамов.

- Бугун "Металлург"га ғалаба учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Билмадим нима етишмади. Олдинги ўйинларда ютқазгани учун бугунги баҳсга бошқача тайёрланишини кутгандик. Рақиб яхши ўйнади, вазиятлар яратди.

- "Металлург" асосий таркибида ҳужумчи йўқлиги сизни ажаблантирмадими?

- Йўқ, ажаблантиргани йўқ. Биз ҳам ҳужумчисиз кўп ўйнаганмиз.

- Ойбек Қиличев ёзда жамоани тарк этиши нима билан боғлиқ?

- Футболчи ўзини хоҳиши билан ўйнайди тўғрими? Унга биздан кўра яхшироқ таклиф бўлди ва Фарғонага кетди.

- Кейинги турда "Андижон" билан ўйнайсизлар...

- Бу ўйинга ҳам тайёрланамиз, сафарга ғалаба учун борамиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика