UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  4 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  3 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  1 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  2 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  42 18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  2 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  0 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  1 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  13 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  3 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  13 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1

Ҳамиджон Актамов: “Мавсум Навоийда кучли жамоа шаклланиши учун ўзига хос пойдевор бўлди” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Мавсум Навоийда кучли жамоа шаклланиши учун ўзига хос пойдевор бўлди”

Олий лига ўттизинчи туридан жой олган “Қизилқум” — “Сўғдиёна” жамоалари учрашувидан (3:1) сўнг, мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов журналистларга ўз фикрларини билдириб ўтди.
— Мавсумни ғалаба билан якунлаш ёқимли, албатта, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Бугунги чиройли футбол учун йигитларга катта раҳмат! Йилдан йилга чемпионатда мавқеимизни тиклаб бораётганимиздан хурсандмиз. Вилоятимизда ажойиб мухлислар бор. Уларнинг ҳурмати учун фақат ғалаба учун ўйнасанг арзийди. Бу йил бир мунча оғир мавсумни бошдан ўтказдик. Шунга қарамай, жамоамиз чемпионат етакчиларига қарши муносиб ўйинлар намойиш этишга ҳаракат қилди. Бир неча йил аввал кучлилар сафида жон сақлаш учун курашаётган “Қизилқум”дан энди мухлислар  катта ғалабаларни кутишмоқда.

Вилоятимиз раҳбарлари ва хомийларимиз саъй-ҳаракатлари билан клуб инфраструктураси босқичма-босқич шаклланиб боряпти. Якунланган мавсум ўзига хос синов йили бўлди. Афсуски, айрим муҳим ўйинларда қимматли очколарни бой бердик. Агар ҳаммаси мухлислар кутганидек бўлганида ҳозир жамоамиз совриндорлар қаторида бўларди.

Бир сўз билан айтганда, якунланган мавсум Навоийда кучли жамоа шаклланиши учун ўзига хос пойдевор бўлди. Келаси йили футбол клубимиз учун янги ва замонавий қароргоҳ барпо этилиши режалаштирилмоқда. Вилоят футбол федерацияси ҳамда хомийларимиз билан маслаҳатлашган ҳолда клубимиз қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ишини янада жонлантиришни режалаштирганмиз. Юқори натижага бир кунда эришиб бўлмайди. Бунинг учун ҳали катта ҳажмдаги юмушларни амалга ошириш лозим. Ишонаманки, вилоятимизда жамоамизга хайрихоҳ ва қўллаб-қувватлаётган инсонлар билан яқин йилларда буни албатта уддалаймиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика