UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  11 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  5 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  4 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  25 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  80 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  55 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  98 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0

Ҳамиджон Актамов: "Ҳакамлар бизни синдирди" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Ҳакамлар бизни синдирди"

"Насаф" - "Қизилқум" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Билмадим... Биринчи бўлимда ҳакам бир неча хатоларга йўл қўйди, билмадим, ҳакамнинг бизда қасди борми?! Ўтган турда ҳам ҳакамларнинг қурбони бўлдик. Тезроқ ВАРни олиб келиш керак. Тўғри, ҳимоядаги хато сабабли 3-дақиқадаёқ гол ўтказиб юбордик, бироқ тезда жавоб қайтаргандик. Ҳакамлар эса голни инобатга олишмади. Кўрмаган эмиш... Нариги томондаги ҳакам эса вазиятни ҳал қиляпти. Мен ҳам кўриб, эшитиб турибманку. Менинг ёнимдаги ҳакам нариги ярим майдондаги вазиятга аралашяпти. Ўтган даврада Намангандаги ўйинда ҳам дарвозамизга йўқ жойдан пенальти белгилашганди. Ҳакамлар бизни ёмон кўришадими дейман. Эркин Бойдуллаевга қарши яққол қоида бузилишида ҳам ҳакам ўйинни тўхтатмади. Кўп жойларда ҳуштаксиз ўйинлар бошланиб кетди. Ҳакамлар жуда кўп хатоликка йўл қўйишди. Улар биринчи бўлимнинг ўзида бизни синдирди. Футболчиларга ҳам йўқ жойдан сариқ карточкалар берилди.

Ҳакамларнинг ғалати қарорлари футболчиларимнинг руҳиятига таъсир қилди. Тўғри, хатолар йўқ эмас. Баҳс юқори темпда ўтди, "Насаф" кучли ўйнади. Лекин биз ҳам бунчалик йирик ҳисобга лойиқ эмасдик.

- Марказлаштирилган чемпионатда "Қизилқум" таркибни кучайтирди ва ўйин савиясини анча оширганини кўрсатганди. Бироқ бугун илк дақиқаларданоқ ўйин қовушмади. Бунга нима сабаб бўлди?
- Ўйинга яхши тайёрлангандик. Ҳакам эса бизни жуда эрта синдирди. Кўриб туриб, тушунмаяпман. Нега? Нима сабабдан? Биз бундай натижага лойиқ эмасдик.

- "Қизилқум"нинг инобатга олинмаган голи йирик ҳисоб бўлиб кетишига таъсир кўрсатдими?
- Албатта, таъсир кўрсатди. Футболчи меҳнат қиляпти, югуряпти. Иккинчи голга ҳам яқин келгандик. Фол бўлган пайтда ҳакам 3 метрдан туриб олиб, ўйинни давом эттиришни талаб қиляпти. Қачонгача ҳакамлар шундай қилаверади, билмадим.

"Насаф" жамоасининг келажаги жуда порлоқ. Йигитларнинг омадини берсин. Кучеренко академиядан зўр футболчиларни етиштириб беряпти. Шу одам касалхонада бетоб бўлиб ётган экан. Тезроқ тузалиб, ишга қайтишини тилаб қоламан. Шундай натижаларда Кучеренконинг қилган фаолияти кўринади.

Рейтинг: -29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика