UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  20 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  5 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  9 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  29 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  12 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

Ҳамиджон Актамов: "Ғузорга яқин йўлда автобусимиз бузилиб қолганда "Сурхон" ёрдам кўрсатмай олдимиздан ўтиб кетди..." Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Ғузорга яқин йўлда автобусимиз бузилиб қолганда "Сурхон" ёрдам кўрсатмай олдимиздан ўтиб кетди..."

«Сурхон» - «Қизилқум» (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжумани навоийликлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўйин олди юзага келган қатор муаммолар ҳақида гапирди.

Бу ҳақда "Сурхон" клуби матбуот хизмати хабар қилди.


- Мен бугунги ўйин ҳақида фикр билдиришдан олдин, Термизга келишимиздаги қийинчиликлар ҳақида гапириб ўтмоқчи эдим. Биз Ғузорга яқинлашганимизда  йўлда автобусимиз бузилиб қолди. Анча вақт йўлда ушланиб қолдик.Шу вақтда «Сурхон» жамоаси автобуси ёнимиздан ўтиб кетди. Ўйлашимча, «Сурхон» бизга ёрдам кўрсатиши керак эди. Термизда меҳмонхона топишда ҳам муаммоларга дуч келдик. Деярли, барча меҳмонхоналар банд. Мана шу сабаблар ўйинга таъсир кўрсатди деб ўйлайман. Футбол бу - дўстлик. 

Ўйин ҳақида тўҳталадиган бўлсам, бугун 70 дақиқа яхши ҳаракат қилдик. Қулай имкониятлардан фойдалана олмадик. «Сурхон» ўзига яратилган имкониятлардан фойдаланиб, ғалабани қўлга киритди.

Ҳакамларга эътирозим йўқ. Улар ўйинни яхши бошқариб бордилар. 

Сурхондарё халқини бугунги ғалаба билан табриклайман.


P.S. Термизда «ҳалқаро форум» ва Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллик байрам тадбирлари бўлганлиги сабаб, Термиздаги барча меҳмонхоналарда жой билан боғлиқ муаммолар юзага келган.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика