UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланмоқда   0 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  11 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  3 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  15 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  5 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  6

Ҳамиджон Актамов: "Ғолиблар муҳокама қилинмайди" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Ғолиблар муҳокама қилинмайди"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган қолдирилган АГМК - "Қизилқум" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.



"Жуда қизиқарли ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам сўнгги дақиқага қадар ҳужумкор футбол кўрсатди. Яхши вазиятлар яратдик ва ғалаба қозондик. Ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Бугун ғалаба қозонмасак бўлмасди, кетма-кет дуранглар қайд этдик. Ўтган турда ҳам ўз майдонимизда дуранг ўйнагандик. "Чуқур"дан чиқиб кетишимиз керак эди. Футболчилар ўзларини қўлга олишди ва руҳан тайёр эдилар", - дейди Актамов. 

- Ўтган мавсумдаги жамоа билан бу йилгисининг фарқи катта. "Қизилқум"да айнан нимани ўзгартирдингиз?
- Ҳимояда озгина ўзгариш бўлди, ҳужумда ҳам озгина ўзгариш бўлди. Ҳужум ўзини у қадар оқламаяпти. "Ғолиблар муҳокама қилинмайди" дейишадику.

- Беҳруз Садиллоев захирадан тушиб яна захирага олинди. Бунга сабаб нима?
- Бу тактик ўзгариш эди.

- Ўтган турда ҳам "Қизилқум" ҳужумкор ўйин кўрсатганди, бугун ҳам шундай бўлди. Танаффусдан кейин жамоа жуда шиддатли футбол кўрсатмоқда, мавсум охиригача мана шу темпни ушлаб қола оладими?
- Шунга ҳаракат қиламиз. Ҳозир бир гап айтсам баҳонага ўхшаб қолади. Бир ой танаффус бўлди ва фақат машғулот ўтказдик.

- Ойбек Қиличев жамоани тарк этди. Ёзги танаффусда қандай ўзгаришлар бўлади?
- Қиличев жамоа билан бирга. У бироз шамоллагани учун қайдномага киритилмади. Олдинда яна иккита ўйин бор шундан кейин трансфер ойнаси очилади.

- Узунқулоқ гапларга қараганда Ватсадзе, Кухианидзе ва Қиличев ёзда кетар экан...
- Футболда ҳозир гапхона бўлиб қолган. Ҳамма гапираверади. Ҳозирча бу футболчилар биз билан бирга. Биринчи даврадан кейин футболчи қоладими ёки мураббий қоладими, ҳали ҳеч нарса аниқ эмас. Агар вазифани бажарсак барчаси яхши бўлади.

- Охирги ўйинларда 3-4-3 тактик схемасини қўлладингиз ва бугун бу ўз самарасини берди. Кейинги турда ҳам шундай ўйнасизларми?
- (кулади) бу жамоа ички сири. Ҳозир мен сизга ҳаммасини айта олмайман, олдинда яна ўйинлар бор.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика