UZ

Сўнгги янгиликлар

16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  0 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  0 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  2 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  2 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  2 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  11 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  25 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  2 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  10 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  13 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  8

Ҳамиджон Актамов: "Ғолиблар муҳокама қилинмайди" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Ғолиблар муҳокама қилинмайди"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган қолдирилган АГМК - "Қизилқум" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.



"Жуда қизиқарли ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам сўнгги дақиқага қадар ҳужумкор футбол кўрсатди. Яхши вазиятлар яратдик ва ғалаба қозондик. Ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Бугун ғалаба қозонмасак бўлмасди, кетма-кет дуранглар қайд этдик. Ўтган турда ҳам ўз майдонимизда дуранг ўйнагандик. "Чуқур"дан чиқиб кетишимиз керак эди. Футболчилар ўзларини қўлга олишди ва руҳан тайёр эдилар", - дейди Актамов. 

- Ўтган мавсумдаги жамоа билан бу йилгисининг фарқи катта. "Қизилқум"да айнан нимани ўзгартирдингиз?
- Ҳимояда озгина ўзгариш бўлди, ҳужумда ҳам озгина ўзгариш бўлди. Ҳужум ўзини у қадар оқламаяпти. "Ғолиблар муҳокама қилинмайди" дейишадику.

- Беҳруз Садиллоев захирадан тушиб яна захирага олинди. Бунга сабаб нима?
- Бу тактик ўзгариш эди.

- Ўтган турда ҳам "Қизилқум" ҳужумкор ўйин кўрсатганди, бугун ҳам шундай бўлди. Танаффусдан кейин жамоа жуда шиддатли футбол кўрсатмоқда, мавсум охиригача мана шу темпни ушлаб қола оладими?
- Шунга ҳаракат қиламиз. Ҳозир бир гап айтсам баҳонага ўхшаб қолади. Бир ой танаффус бўлди ва фақат машғулот ўтказдик.

- Ойбек Қиличев жамоани тарк этди. Ёзги танаффусда қандай ўзгаришлар бўлади?
- Қиличев жамоа билан бирга. У бироз шамоллагани учун қайдномага киритилмади. Олдинда яна иккита ўйин бор шундан кейин трансфер ойнаси очилади.

- Узунқулоқ гапларга қараганда Ватсадзе, Кухианидзе ва Қиличев ёзда кетар экан...
- Футболда ҳозир гапхона бўлиб қолган. Ҳамма гапираверади. Ҳозирча бу футболчилар биз билан бирга. Биринчи даврадан кейин футболчи қоладими ёки мураббий қоладими, ҳали ҳеч нарса аниқ эмас. Агар вазифани бажарсак барчаси яхши бўлади.

- Охирги ўйинларда 3-4-3 тактик схемасини қўлладингиз ва бугун бу ўз самарасини берди. Кейинги турда ҳам шундай ўйнасизларми?
- (кулади) бу жамоа ички сири. Ҳозир мен сизга ҳаммасини айта олмайман, олдинда яна ўйинлар бор.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика