UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Кейн уддалади, улар эса йўқ. Ҳеч қандай совринсиз қолган олти юлдуз (мутолаа учун)  1 19:32Сергей Лебедев: "Ҳакамлар устидан шикоят ёзаман"  6 19:20Бирга-бир вазиятларда жамоасини қутқарган посбон, хет-трик қайд этган футболчи, жамоаси камбэк қилган мураббий — Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари  1 19:06Про лига. "Олимпик" "ФарДУ"ни 1 тўп фарқи билан мағлуб этди  3 18:58Суперлига 8-тур фактлари. "Андижон" Олмалиқда ОКМКга 3 та гол урди, "Сурхон" 22 йил аввалги натижани такрорлади   0 18:41Рақиб майдонида: Ўзбекистон терма жамоаси нега БААда йиғин ўтказмоқчи?  5 18:12Жўраев, Ғиёсов, Турсунов, Давронов ... Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси   0 17:56"Манчестер Сити" англиялик хавбекка кўз тикди  0 17:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси "Одил Аҳмедов ФА" U-16'га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 17:07"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Анвар Бердиев истеъфога чиқди  12 16:45"20 йил давомида боримни бериб ўйнадим". Трент "Ливерпул"ни тарк этишини эълон қилди  7 16:25Эшитдик-да! "Шўртан" бош мураббийи лавозимини тарк этди  10 15:40ОКМК – "Андижон" ва "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳсларида ишлаган ҳакамлар номуайян муддатга четлаштирилди  54 15:11"Манчестер Юнайтед" 25 ёшли вингерни 70 млн еврога сотиб олишга тайёр  3 14:45"Трент "Реал"га ўтади" — Фабрицио Романо  23

Ҳамиджон Актамов: “Бундай мухлислар қаршисида “Барселона” билан ўйнасак ҳам ҳужумкор ўйин намойиш қилсанг арзийди” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Бундай мухлислар қаршисида “Барселона” билан ўйнасак ҳам ҳужумкор ўйин намойиш қилсанг арзийди”

“Қизилқум” — “Пахтакор” жамоалари баҳсидан сўнг, матбуот анжумани биринчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов иштирок этди.

— Бугун фақат ғалаба учун майдонга тушгандик, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — “Пахтакор” — мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони, бежизга Осиё чемпионлар лигасида қатнашмаяпти. Шунга қарамай, бугун рақибга очиқ футбол таклиф этдик. Жуда кўплаб голли вазиятлар содир этилган бўлса-да, йигитларимиз имкониятлардан фойдалана олишмади. Охирги дақиқаларга қадар жонини бериб ўйнаган йигитларимизга катта раҳмат!

Аввал ҳам айтгандим, биз мухлисларни ўзимизнинг ғалабаларимиз билан хурсанд қилишни мақсад қилганмиз. Шу учун дастлабки дақиқаларданоқ икки ҳужумчини майдонга туширдик. “Пахтакор” кучли рақиб, аммо ҳимояга ётиб олиб уларга қарши ўйинда ижобий натижага эришиб бўлмайди. Бугун йигирма мингга яқин томошабин ўйинни стадионнинг ўзидан кузатди. Бундай мухлислар қаршисида “Барселона” билан ўйнасак ҳам ҳужумкор ўйин намойиш қилсанг арзийди. Фурсатдан фойдаланиб, бизни қўллаб-қувватлаётган ишқибозларимизга раҳмат айтаман.

Кейинги ўйин Қўқонда бўлади. Мақсадимиз ўзгармайди. Эртадан навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз. “Қўқон-1912” жамоаси билан “Ҳоким кубоги”да куч синашганмиз. Тажрибали мутахассис ва маҳоратли футболчиларга эга жамоа саналади. Шунга қарамай, водийга ўз мухлисларимизни хурсанд қилиш учун борамиз, албатта, - дейди Актамов.


“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика