UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  4 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  7 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  2 21:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  127 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  3 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  21 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  31 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0

Ҳамиджон Актамов: "Буларнинг ҳаммаси ёлғон гаплар. Ким интрига қилаётганини раҳбарият яхши билади" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Буларнинг ҳаммаси ёлғон гаплар. Ким интрига қилаётганини раҳбарият яхши билади"

Куни кеча сайтимизда "Қизилқум"даги вазият яхши эмаслиги ҳақида хабар чиқди.

Унга кўра футболчилар раҳбариятдан мураббийни ўзгартиришни сўраган. Мазкур маълумотдан сўнг аксарият мухлислар орасида Ҳамиджон Актамов ҳақида ҳам гап борганини кўришимиз мумкин. Хўш,  "Қизилқум" собиқ бош мураббийининг бунга қандай алоқаси бор? Барчасига ойдинлик киритиш мақсадида Ҳамиджон Актамовга мурожаат қилдик. 


- Ассалому алейкум. Сайтингизда чиққан хабарда мухлисларнинг хабарини ўқидим. Футболдан чарчаганим учун ишдан кетганман. Ўзим ариза ёзиб илтимос қилиб тарк этдим. Мени ҳеч ким хайдаган эмас. Раҳбарият ким бундай интрига қилаётганини яхши билади. 12 йил узлуксиз ишлаб кучим ҳам қолмади. Бирор маротаба таътилга чиқмаганман. Футболчилар мураббийлардан аразлаб қолиши иш жараёнидаги ҳолат. Вазиятларни сўрадим. Ҳеч қандай келишмовчилик йўқ. Буларнинг ҳаммаси ёлғон гаплар. Исботланмайдиган нарсалар. Футболда кўпчилик ишлашни истайди. Лекин мураббий бўлиб ишлаш жуда оғир. Асаблар, ўйларда юрасиз. Одамни чарчатиб қўяди. Раҳбариятга ариза ёзиб ўзим кетдим.  Клубга ҳеч қандай ҳусуматим йўқ. Қўлимдан келганча ёрдам бераман. Мухлис сифатида кўмак бераман. Ҳозир алоқам йўқ, бирор лавозимда ҳам ишламаяпман. Ўзимни тадбиркорлик соҳамда фаолиятимни олиб бормоқдаман. Тўғри бошқа клублардан, Қирғизистон, Тожикистондан таклифлар бўлди. Аммо футболда ишламоқчи эмасман. Лазаревични ҳам ўз шартномаси, мажбурияти бор. Ҳаммаси ўзи давом эттираверади. Илтимос қилиб интрига қиладиган одатим йўқ. 

Лазаревични раҳбарият таклиф қилган. Овозга қўйилган паллада ман ҳам қўлимни кўтариб овоз берганман. Таклиф қилган одамлар бор. Мен футбол жонкуяриман. Айни пайтда бироз дам олмоқчиман. "Қизилқум"дан ҳам катта шароитлар таклиф қилинган. Тадбиркорлик билан шуғулланяпман. Қўлимда 70-80 та одам ишлайди. Ҳозирча тўхтаб қолган ишларимни қайтадан жонлантиряпман. Одамлардан илтимос қиламан, ортимдан ғийбат қилиб гуноҳга ботишмасин.


Манба: "Қизилқум"да вазият анча чигал, футболчилар мураббийни алмаштиришни сўрашмоқда


Нарзулла Сайдуллаев 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика