UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  23 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Ҳамиджон Актамов: "Баҳрайнда қозонилган йирик ҳисобдаги ғалаба тарихдан жой олди" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Баҳрайнда қозонилган йирик ҳисобдаги ғалаба тарихдан жой олди"

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йили Россияда бўладиган жаҳон чемпионати Осиё минтақаси навбатдаги саралаш босқичи баҳсларини якунлайди.

Баҳрайн футболчиларига қарши ўтадиган охирги ўйин олдидан мутахассислар фикри қандай? Бу ҳақда “Қизилқум” футбол клуби бош менежери Ҳамиджон Актамов нима дейди?

— Аввало бугунги ўйин олдидан терма жамоа мураббийлар штаби ва барча футболчиларимизга омад тилайман, — дейди Ҳамиджон Ғуломович. — Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳ учрашувларини пешқадам сифати якунлаётгани барчамизни қувонтиради. Футболчиларимиз ўз гуруҳида турли савиядаги рақибларга қарши чиройли ўйинлар кўрсатиб халқимизни хурсанд қилди.

Баҳрайнда қозонилган йирик ҳисобдаги ғалаба тарихдан жой олди. Бугун баҳрайнликлар ана шу мағлубият аламини олишга уринишларини тахмин қилиш қийин эмас. Рақиб жамоани таниқли футболчи ва мураббий бошқаришини ҳисобга олсак, мухлисларни Тошкентда шиддатли ўйин кутиб турибди. Кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилиб бўлган терма жамоамиз мураббийлари балки бу учрашувда анчадан бери бошланғич таркибдан жой олмай келаётган ўйинчиларга имконият беришар?! Чунки ҳал қилувчи саралаш босқичида бунақа имкон бошқа бўлмайди. Нима бўлганда ҳам ўз мухлислар қаршисида майдонга тушадиган ҳамюртларимиз ғалабасига бугун ишонч билан қарайман ва яна бир бор футболчиларимизга омадлар тилайман.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика