UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  13 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналду катта миқдорда товон тўлайди  1 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  0 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  57 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  48 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  14 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   11 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1

Ҳамиджон Актамов: "Мени Самвел Бабаянга эмас, уни менга қиёслашсин. Бошқа гапим йўқ" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Мени Самвел Бабаянга эмас, уни менга қиёслашсин. Бошқа гапим йўқ"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қизилқум"(0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов фикрларини билдириб ўтди.




"Ҳақиқатдан ҳам бугун қизиқ ўйин бўлди. Икки жамоага ҳам ғалаба керак эди, олти очколик баҳс гувоҳига айландик. Жамоамиз тўпни назорат қилди ва кўпроқ ҳужумлар уюштирди. "Андижон" ҳимояда тартибли ўйнади. Охиригача гол ўтказмасликка ҳаракат қилди. Охирги учрашувларда ҳужумга якуний нуқтани қўйишга қийналмоқдамиз. Қолган барча нуқталарда яхши ҳаракат қиляпмиз. "Андижон" ҳам қийин вазиятда, уларга очко сув ва ҳаводек зарур. Икки жамоа ҳам ёмон ўйин кўрсатмади",- дейди Ҳамид Актамов.

- Биринчи даврада жамоа оғир аҳволда эди. Иккинчи даврада эса бир мунча яхшиланди. Жамоага ҳозирда турнир жадвалида ҳавфли ҳудуддан узоқда эканлиги ҳотиржамлик бердими?

- Ҳеч қандай ҳотиржамликка берилганимиз йўқ. Ҳали олдинда бешта учрашув бор. Бу ўйинларда ҳам максимал даражада ҳаракат қилиб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Камчилигимиз гол уролмаяпмиз.

- "Қизилқум" бугунги учрашувда бир очко қўлга киртидими ёки икки очко йўқотдими?

- Менимча икки очко йўқотдик. 

- Охирги тўртта тур марказлашган ҳолатда нейтрал майдонда ўтишига қарши эмасмисиз?

- Раҳбарият нимани лозим топса биз қўллаб-қувватлаймиз. Қаерда бўлса ҳам Ўзбекистонда ўйнаймиз. Кўпчилик нимани таклиф қилган бўлса шунинг тарафдориман. 

- Биринчи бўлимдан сўнг жамоа сардори Шерали Жўраевни алмаштирдингиз...

- Шерали Жўраевнинг чиқиб кетгани таъсир қилди. Бошидан жароҳат олди, ҳозир касалхонада. 

- Ҳамиджон Актамов охирги маротаба қачон ўринбосарлар жамоасининг ўйинига борган?

- Ҳар доим бораман. Фақат кеча бора олмадим. Жамоанинг машғулоти билан ўринбосарлар жамоасининг ўйини бир хил вақтга қўйилган.  

- Сизни кўпчилик менежер сифатида Самвел Бабаянга қиёслашади. Бунга муносабатингиз қандай?

- Мени Самвел Бабаянга эмас, уни менга қиёслашсин. Бошқа гапим йўқ. Мен ўзимнинг ишимни проффессионал даражада қиляпман. Ўзим тўғри йўлдаман, бировга тақлид қилиб ишламайман. 

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика