UZ

Сўнгги янгиликлар

18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  0 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  3 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  4 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  2 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  3 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  19 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  12 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  29 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4

Ҳаким Зиеш ПСЖга ўтишини якунлаш учун Парижга учиб кетди Янгиликлар

Ҳаким Зиеш ПСЖга ўтишини якунлаш учун Парижга учиб кетди

"Челси" яримҳимоячиси Ҳаким Зиеш Париж клубига ўтадиган бўлди.

Француз клуби Ҳаким Зиеш ушбу трансфер ойнасида "Вулверхемптон"га ўтиб кетган Пабло Сарабия учун ўринбосар сифатида кўрмоқда. ПСЖ вакиллари айни пайтда "кўклар" билан ижара шартномаси борасида музокаралар олиб бормоқда.Томонлар 1 февраль куни кечаси ярим тунда трансферлар даври тугагунга қадар келишувга эришишга умид қилмоқдалар.

Марокаш терма жамоасида Зиешни шериги Ашраф Ҳакими футболчининг ПСЖга ўтганини тасдиқлади. 

Эслатиб ўтамиз, Зиеш Лондон клуби сафида 2020 йилдан бери ҳаракатланмоқда. Жорий мавсумда марокашлий футболчи Англия Премьер-лигасининг 10 та ўйинида иштирок этди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Зиеш 2015 йилдан буён Марокаш термасига чақирув олади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика