UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  1 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  0 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  7 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  0 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди, хотиржамликка берилиш керак эмас"  9 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  5 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  2 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  15

Ҳаким Фузайлов - "Хўжанд" бош мураббийи Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов - "Хўжанд" бош мураббийи

Таниқли мураббийлардан бири Ҳаким Фузайлов "Хўжанд" клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

Тожик футболи афсоналаридан бири, ўз пайтида Тожикистон терма жамоаси, "Истиқлол" клуби, шунингдек Тошкентнинг "Локомотив" клубида фаолият олиб борган ушбу мутахассис Тожикистон чемпионатида 2-ўринда бораётган "Хўжанд"ни бошқаради. 

Маълумки, ушбу жамоани йил бошидан бери сербиялик Никола Лазаревич бошқариб келаётганди. Бироқ коронавирус пандемияси сабаб уйига кетган мураббий шу билан ортга қайта олмаяпти. Натижада ўзаро келишувга кўра шартнома бекор қилинди ва клуб раҳбарияти Ҳаким Фузайлов билан шартнома имзолади.

Ҳаким Фузайлов 1964 йил 12 августда Қўрғонтепада туғилган. УЕФА Про лицензиясига эга. Асосан "Помир" сафидаги ўйинлари орқали халққа танилган. 1992 йил "Локомотив" Москва сафига йўл олиб фаолиятини Россияда давом эттирган ҳамда бронза медалларни қўлга киритган. 

Ҳаким Каюмович мураббийлик фаолиятини "Бухоро" клубида бошлаб, кейинчалик Самарқанднинг "Динамо" жамоасини бошқарган. 2005-2011 йиллар оралиғида "Ростов" ҳамда "Локомотив" Москва клубларида селекционер сифатида фаолият олиб борган. 2012 йил Тошкентнинг "Локомотив" жамоасида фаолият юритган. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика