UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  0 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  9 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  4 20:20U23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  8 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  12 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  11 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  4 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  7 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  19 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  9 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3

Ҳаким Фузайлов: "Тўп дарвозага киришни истамади" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Тўп дарвозага киришни истамади"

Про лиганинг 8-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Ғиждувон" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биз ушбу ўйинда етакчи сифатида, меҳмонлар эса аутсайдер мақомида майдонга тушишган эди. Хақиқий »бухороча« дерби десам, муболаға бўлмайди. Рақиб ўйин бошида гол уриб олгач, қолган вақтни майдонда ётиб олиш билан ўтказди. Шунга қарамай жуда кўп вазиятлар яратдик, афсус тўп дарвозага киришни хохламади. Менимча, яратган вазиятларимиз 3 та ўйинга етарли эди. Шунақа ўйинлар ҳам бўлиб туради.

Афсус, нималар бўлганини қайтадан кўриб чиқиб, хатоларимизни кўздан кечирамиз. Суперлига йўлланмаси учун курашаётган жамоалар билан курашни давом эттираверамиз, ҳар бир очко учун курашамиз.

- Шавкат Саломовнинг қизил карточка олганига келсак, менга ҳозир қийин ушбу вазият учун баҳо беришга, лекин Шавкатнинг рақиб футболчисига қўпол ҳаракати албатта бу хунук ҳолат, биз буни кўриб чиқиб таҳлил қиламиз. Таркибимизда, 20 та футболчи бор »Андижон« билан бўлиб ўтадиган ўйинга муносиб тайёрланамиз. 

- Аутсайдер билан ўйинларда бўшашиш керак эмас. Иккинчи бўлимда 10га яқин голли вазият яратдик. Шавкат ютқазишни ёқтирмайди. Унинг характери шундай. Бу - футбол. Тўп дарвозага киришни истамади. Аутсайдерларга қарши учрашувларда бундай ҳолатлар учрайди.  Ёзги танаффусда Суперлига даражасидаги ҳужумчи, марказий ярим ҳимоячи, қанот ярим ҳимоячиси олишимиз керак. Таркиб кучайтирилиши лозим. Сидоренко ва Марчук бу йил легионер сифатида қониқтирмаяпти. Ваҳоланки, улар ўтган йили "Динамо"га катта ёржам беришганди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика