UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  7 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   3 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  1 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"

Суперлиганинг 13-тури доирасида "Сўғдиёна"- "Хоразм" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида қатнашди.

"Бугун жуда иссиқ бўлди. Биз деярли уч кун олдин ўйин ўтказгандик. Ўйин тиғиз бўлгани учун йигитлар тикланиб улгурганича йўқ. Умуман олганда жамоамизда югурадиган футболчилар кўп. "Сўғдиёна"ни ғалаба билан табриклайман. Гарчи бизда чарчоқ аломатлари бор бўлса-да, ўйин тенг курашлар остида ўтди ва бу мухлисларга маъқул келди. "Сўғдиёна" гол урди, биз эса буни уддалай олмадик. Барчасини кўриб чиқамиз, футболчиларни кейинги ўйинга тиклаш керак. Чемпионат давом этади, ҳали биринчи давра якунланганича йўқ. Барча ўйинлар олдинда", - деди Ҳаким Фузайлов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика