UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  0 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон (матнли трансляция)  2 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  17 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  17 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  9 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5

Ҳаким Фузайлов: "Ўйинимиз менга ёқди, аммо натижа ёқмади" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Ўйинимиз менга ёқди, аммо натижа ёқмади"

Про лиганинг 19-туридан ўрин олган "Турон" - "Бухоро" (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Ҳаким Фузайлов ўз фикрларини билдирди.





"Ўйин кескин ўтди. Ўйлашимча биз ўйинда устунликка эришдик. Ўйинимиз менга ёқди, аммо натижа ёқмади. Ваҳимали ҳеч нарса бўлмади, ўз олдимизга қўйилган вазифа - Суперлигага чиқиш учун курашишда давом этамиз", - деди Ҳаким Фузайлов. 

- 77-рақамдаги футболчи жуда фаол ўйнаётганди, аммо уни алмаштирдингиз...
- Файзулло Жуманқўзиевни рақиблар кўп бор йиқитишди, шифокорлар унга неча бор ёрдам беришди. Тўғри у фаол бўлди, голли пас берди. Ўйин анчагина кескин ва тўқнашувларга бой бўлди. Ҳали олдинда ўйинлар кўплиги учун уни асрашга қарор қилдим.

- Бугун легионер ҳужумчи Сонг Лонгжи майдонга тушмади...
- Бугун ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедов анча фаол ўйнади ва гол урди. Ҳужумда ҳавода ҳам, ерда ҳам курашларда ғолиб чиқди. Ярим ҳимоячиларга катта юклама тушди. Шу боис Сонг Лонгжини майдонга туширмадим.

- Сўнгги дақиқаларда ҳакам билан тортишиб, сариқ карточка олдингиз. Ўша вазиятда пенальти бор эди деб ҳисоблайсизми?
- Мен вазиятга яқин тургандим, ҳакам эса мендан ҳам яқинроқ эди. Тўп нотабиий ҳолатдаги қўлга текканини кўрдим. Аммо ПРО лигада VAR йўқ. Ҳакамларни текширадиган комиссия бор. Уларнинг хулосасини кутамиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика