UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  8 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6

Ҳаким Фузайлов: "Менимча, дурангга лойиқ ўйин бўлди" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Менимча, дурангга лойиқ ўйин бўлди"

Про лига 9-туридан ўрин олган "Андижон" – "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикрларини билдирди.


- Ўйин ҳақида

- Олдин айтганимдек, Про лига – мураккаб мусобақа. Ҳар бир жамоа астойдил кураш олиб бормоқда. Масалан, 8-турда биз фаворит, "Ғиждувон" эса аутсайдер сифатида қаралганди, бироқ ўшанда дуранг бўлганди. 

Бугунги баҳс жанговар тарзда кечди. "Андижон"нинг устунликлари ва камчиликлари хусусида хабардор эдик. Менимча, дурангга лойиқ ўйин бўлди. "Андижон" стандартларда анча хавфли, буни йигитларимиз яхши билишарди. Ҳали ҳамма кураш олдинда. Рақобат кучли, сабаби Суперлиганинг 3 та клуби Про лигага тушиб кетганди ва энди Суперлигага чиқиш учун ҳаракат қилади. Ўйлашимча, ҳаммаси охирги 3-4 турда эмас, балки плей-оффда ҳал бўлади. 

- Натижадан қониқдингизми?

- Йўқ, унчалик қониққаним йўқ, чунки бу биз 5-марта дуранг ўйнадик. Бугун Суперлигага чиқиш йўлидаги асосий рақибга қарши тўп тепдик. Айниқса, "Андижон" жамоаси ҳали уйда дуранг ҳам ўйнамаганди, фақат ғалаба қозонганди. Ҳаёт давом этади, курашлар олдинда.

- "Андижон" сўнгги дақиқаларда ғалаба қозониб кетаётганди, буни ўрганиб чиққанмидингиз?

- Албатта. Бу ҳақда футболчиларга айтгандик. Биз Виктор Кумиковни яхши биламиз. У киши футболчиларни ўйинга ва стандарт ҳолатларга яхши тайёрлайди. Йигитларимиз жисмонан андижонлик футболчиларга енгилишмагани хурсанд қилди.

- "Бухоро" ўтган турда турнир аутсайдери "Ғиждувон" билан дуранг ўйнаганди. Жамоага нима етишмади?

- Кўплаб вазиятларни кўкка совурдик. Видеолавҳани кўриб чиқдик. 14 та вазият яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Ҳатто пенальтидан унумли фойдаланмадик. Баъзида тўп дарвоза устунига тегди, зарбалар ноаниқ кетди ва ҳоказо.

- Шавкат Саломов йўқлиги билиндими?

- Йўқ. "Андижон" стандартларга эътибор қаратишини билгандик. Жамоавий ўйин кўрсатсак, ҳаммаси яхши бўлишини кутгандик. Албатта, Шавкат бўлганида зўр бўларди. У – жамоа етакчиси. Умуман олганда, яхши ўйин намойиш қилдик.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика