UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  5 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  1 21:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  116 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  3 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  21 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4

Ҳаким Фузайлов: "Менимча, дурангга лойиқ ўйин бўлди" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Менимча, дурангга лойиқ ўйин бўлди"

Про лига 9-туридан ўрин олган "Андижон" – "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикрларини билдирди.


- Ўйин ҳақида

- Олдин айтганимдек, Про лига – мураккаб мусобақа. Ҳар бир жамоа астойдил кураш олиб бормоқда. Масалан, 8-турда биз фаворит, "Ғиждувон" эса аутсайдер сифатида қаралганди, бироқ ўшанда дуранг бўлганди. 

Бугунги баҳс жанговар тарзда кечди. "Андижон"нинг устунликлари ва камчиликлари хусусида хабардор эдик. Менимча, дурангга лойиқ ўйин бўлди. "Андижон" стандартларда анча хавфли, буни йигитларимиз яхши билишарди. Ҳали ҳамма кураш олдинда. Рақобат кучли, сабаби Суперлиганинг 3 та клуби Про лигага тушиб кетганди ва энди Суперлигага чиқиш учун ҳаракат қилади. Ўйлашимча, ҳаммаси охирги 3-4 турда эмас, балки плей-оффда ҳал бўлади. 

- Натижадан қониқдингизми?

- Йўқ, унчалик қониққаним йўқ, чунки бу биз 5-марта дуранг ўйнадик. Бугун Суперлигага чиқиш йўлидаги асосий рақибга қарши тўп тепдик. Айниқса, "Андижон" жамоаси ҳали уйда дуранг ҳам ўйнамаганди, фақат ғалаба қозонганди. Ҳаёт давом этади, курашлар олдинда.

- "Андижон" сўнгги дақиқаларда ғалаба қозониб кетаётганди, буни ўрганиб чиққанмидингиз?

- Албатта. Бу ҳақда футболчиларга айтгандик. Биз Виктор Кумиковни яхши биламиз. У киши футболчиларни ўйинга ва стандарт ҳолатларга яхши тайёрлайди. Йигитларимиз жисмонан андижонлик футболчиларга енгилишмагани хурсанд қилди.

- "Бухоро" ўтган турда турнир аутсайдери "Ғиждувон" билан дуранг ўйнаганди. Жамоага нима етишмади?

- Кўплаб вазиятларни кўкка совурдик. Видеолавҳани кўриб чиқдик. 14 та вазият яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Ҳатто пенальтидан унумли фойдаланмадик. Баъзида тўп дарвоза устунига тегди, зарбалар ноаниқ кетди ва ҳоказо.

- Шавкат Саломов йўқлиги билиндими?

- Йўқ. "Андижон" стандартларга эътибор қаратишини билгандик. Жамоавий ўйин кўрсатсак, ҳаммаси яхши бўлишини кутгандик. Албатта, Шавкат бўлганида зўр бўларди. У – жамоа етакчиси. Умуман олганда, яхши ўйин намойиш қилдик.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика