UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  2 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  12 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  10 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  15 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  8 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0

Ҳакамни урган "Навбаҳор"нинг икки футзалчиси икки йилга четлатилди Янгиликлар

Ҳакамни урган "Навбаҳор"нинг икки футзалчиси икки йилга четлатилди

Бугун ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг навқбатдаги қарори эълон қилинди.

Унга кўра, футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Металлург" баҳсида содир бўлган хунук воқеа юзасидан чора кўрилди. 

Эсингизда бўлса, ўйиннинг 40-дақиқасида "Навбаҳор"нинг икки футзалчиси ҳакамга ташланиб, улардан бири ҳатто юзига мушт туширганди. Қўмита ушбу футзалчиларни икки йил муддатга четлатишга қарор қилди. 


ВИДЕО


“НАВБАҲОР — «МEТАЛЛУРГ»

Футзал Олий лигаси 12-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари”— «Металлург» учрашувининг 40-дақиқасида ҳакам томонидан «Навбаҳор» жамоаси ўйинчиси Дониёр Сотволдиевга қизил карточка кўрсатилади. Шундан сўнг «Навбаҳор» жамоаси футболчиси Илхом Юсупжанов учрашув ҳаками олдига бориб ўз эътирозларини қўпол тарзда билдиради ва унга нисбатан куч ишлатади.

Шунингдек, жамоа аъзолари ва бошқалар томонидан жанжалли ҳолатни бартараф этиш чоралари кўрилаётган вақтда яна бир «Навбаҳор» футболчиси Ғуломжон Мамаджонов ҳам учрашув ҳакамига нисбатан куч ишлатади.

Мазкур учрашув интернет орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилаётгани, кейинчалик ушбу ҳолат акс эттирилган видеоёзув ижтимоий тармоқларда тарқалган ва кенг жамоатчилик томонидан жиддий эътирозларга сабаб бўлган.

ҚАРОР

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Интизом кодексининг 5.48, 5.49-бандига асосан «Навбаҳор» футболчилари Илхом Юсупжанов ва Ғуломжон Мамаджоновга нисбатан 2 йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, “Навбаҳор лочинлари” клуби томонидан 2022 йилги мавсумда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар Регламентининг 16.2,16.3,16.4-бандларига риоя қилинмагани учун клубга ҳам жарима интизом чораси қўлланилди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика