Гюлер жароҳат туфайли камида 2 ойни ўтказиб юборади

Sherzod Nurmatov
1 авг 2023, 17:40
Мадриднинг "Реал" клуби янги аъзоси Арда Гюлер жароҳати туфайли камида 2 ой майдонга туша олмайди.

Аввалроқ 18 ёшли ярим ҳимоячи мадридликлар билан машғулотларда жароҳат олгани ҳақида хабар берилганди. Ярим ҳимоячи шу туфайли мадридликларнинг АҚШдаги турнесини муддатидан аввал якунлади. Яқин орада у Мадридга қайтиб, даволанишни бошлайди.

Мадриднинг "Реал" клуби 6 июль, пайшанба куни "Фенербахче"дан Гюлерни сотиб олганини эълон қилганди.

Transfermarkt порталига кўра, "қаймоқранглилар" футболчи учун 20 миллион евро тўлаган. Хавбек мадридликлар билан 2029 йилнинг июнь ойи охиригача шартнома имзолади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Managing Madrid

Сўнгги янгиликлар

Барча ›