UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

Гвардиолани қийин ахволда қутқарган ва УЕФА мураббийлик курсларида таҳсил олаётган 19 ёшли Эрик Гарсия ҳақида Янгиликлар

Гвардиолани қийин ахволда қутқарган ва УЕФА мураббийлик курсларида таҳсил олаётган 19 ёшли Эрик Гарсия ҳақида

Пеп уни Бускетс билан солиштирган.

Ҳимоячи Эрик Гарсия "Ман Сити" таркибида ушбу мавсумга қадар бирор бир жиддий мусобақада майдонга тушмади. Кубокда, ёшлар таркиби туширилганда, бир-иккита ўйин ва асосий жамоа захирасидаги бир нечта учрашув. Бу мавсум Пеп Гвардиола ҳимоядаги муаммолар туфайли ҳам 19 ёшли испанияликни жиддий тўқнашувларда ҳам майдонга туширмоқда. 9 январь куни 19 ёшини қаршилаган Гарсия АПЛда 6 (уларнинг 2таси асосий таркибда), 1та ЕЧЛда ва Кубок Лигасида 3 бор майдонга тушди.

Пеп "Уотфорд" қандай тактик схемадан фойдаланиши борасида иккиланиб турганди. Чигалёзди машғулотларидан сўнг, 18 ёшли футболчи Пепнинг олдига келади ва рақиб 4 та ҳимоячи билан ўйнашини айтади. Ана ўшанда Гарсия ҳақида илк бор гапира бошлашганди.

Ўйиндан кейин Гвардиола: "У ўта ақлли йигит. Эрик деярли ҳамма нарсани билади ва барча нарсага эътибор беради. Бугун биз рақиб таркиби борасида иккиланаётгандик, Кике 4 нафар ҳимоячи билан ўйнайдими ёки 5? Аниқ била олмагандик. Эрик чигалёзди машғулотидан сўнг олдимга келди ва улар баъзи машқларни бажаришганини, 4 ҳимоячи билан ҳаракат қилишларини айтди. Бошқа ҳеч ким бунга эътибор бермаган ва ҳеч ким менга буни айтмаганди. У биз иккиланаётганимизни сезганди".

Лекин бу унинг ягона ижобий жиҳати эмас.

Гвардиола уни Бускетс билан солиштиради: фақатгина у шундай қизиқувчан эди

Гвардиола "Порт Вэйл" билан ўйиндан аввал Эрикнинг синчковлигидан мамнунлигини айтганди ва уни бу борада фақатгина Бускетс билан таққослаш мумкинлигини таъкидлаган.

"Фақатгиан Сержи шундай қизиқувчан эди ва барча нарсани билишни истарди. 17 ёки 18 ёш — бу анчайин эрта. Жамоада турли нарсаларга қизиқиб, барчасини мукаммал билишни истайдиганлар ва буни хоҳламайдиганлар бор. Лекин Эрик доим бир савол билан юзланади "нега". Нега, нега, нега? У хато қилиб қўйса, барчасини тезда тушуниб олади. Албатта, у бундан кейин ҳам хато қилади.

Бироқ жамоада стабил ўйнашни биладиган йигит бўлса, бу марказий ҳимоячи учун муҳим жиҳат, бу ажойиб. Эрик ўз позициясида майдонга тушиш учун навбатда ё еттинчи, ёки саккизинчи, у қандайдир космик футбол кўрсатмас, лекин ёш футболчи учун жуда муҳим жиҳат, у мунтазам ҳамда кўп хатога йўл қўймайди".

Футболчи ўз навбатида мураббий ҳақида шундай дейди: "Гвардиола билан сиз кўп нарсани ўрганасиз. У ҳар куни янги нимадир ўргата олади. У ўзига хос мураббий".

Футболчи профессинал фаолияти билан биргаликда мураббийликка ҳам ўқимоқда ва болалар билан ишлайди. Яқинда мураббий сифатида халқаро лицензияни қўлга киритади

Гарсия УЕФАнинг B лицензияси учун иккита кириш курсида ўқиб улгурди. Бу халқаро лицензиялар ичида энг соддаси, лекин нима бўлсада, халқаро лицензия: Гарсия ҳозирнинг ўзида хаваскор эркаклар жамоаси бош мураббийи, U16 ёшлар жамоаси бош мураббийи ва ёки профессионал клуб бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлаши мумкин.

"Сити" ўзининг барча ёш футболчиларига шу каби курсларда ўқиш имкониятини яратиб берган, лекин фақатгина Гарсия ва 17 ёшли дарвозабон Гэвин Бэзуну ундан фойдаланишди. Улар бўш вақтларида ўсмирлар жамоаси U11 мураббийига ёрдам беришмоқда.

"Мен болалар билан 6та машғулот ўтказишим керак, кейин ҳафтада бир марта ўқитувчи билан дарсга кираман. Ва мени баҳолаб боришади. Биринчи курс – умумий, иккинчиси қийинроқ бўлади. У ерда кичик деталлар кўпроқ бўлади, психологик ва тактик жиҳатларга ҳам яхшироқ эътибор бериш талаб қилинади. Ва сиз кимни истасангиз шуғуллантиришингиз мумкин", – дейди The Athletic Гарсия.

Эрик – "Барса" тарбияланувчиси. Академиянинг барча ёш тоифасидаги жамоаларида сардор бўлган. "Сити"га 2017 йил келиб қўшилган 

Гарсия – "Барселона" тарбияланувчиси, 2017 йилда "Сити" академиясига кўчиб ўтган, асосий жамоадаги дебют ўйинини Лига Кубоги доирасида "Лестер"га қарши учрашувда ўтказган. Ҳимоячининг кумири – аргентиналик Хавьер Маскерано.

Каталон клуби директори Патрик Клюйверт йигитчани қайтариш ҳақида ҳам жиддий ўйлаш вақти келганини айтганди ("Эшикларимиз доим очиқ"), "Сити" эса ўз навбатида футболчи билан шартномани узайтириш ҳаракатида (ваҳоланки амалдаги келишув яна икки ярим йил давом этади).

"Мен у ҳақида "Барселона" академиясидаёқ эшитгандим. У барча ёшдаги жамоаларда сардор бўлган, бу ерга келди ва бу ерда ҳам жамоа сардорига айланди. Жамоага тез мослаша олди: у ажойиб йигит, яхши таълим олган, нима қилиши кераклигини аниқ билади. Доим ҳотиржам ва диққатини жамлай олади. На кераксиз тортиниш, на ортиқча ўзини кўрсатиш ҳаракатлари йўқ унда", – деганди Гарсия ҳақида Пеп.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика