

"Трансферлар борасидаги ёлғон хабарларни муҳокама қилмайман. Тушунмайман, қандай қилиб одамлар Жон Стоунзни сотиб юбориш керак дейди? У ҳали ёш ва Англия термасида ўйнамоқда. Жон - жамоанинг бир қисми, у туфайли чемпионликка эришдик.
Дастлабки 6 ой ажойиб даражада ўтди, бироқ у икки бора терма жамоада жароҳат олди ва ҳолат ўзгариб кетди. Жон кетмайди", - деди Пеп.



