

"Агар имконият бўлса терма жамоани бошқаришга тайёрман. Ўзимни синаб кўрмоқчиман, бунга доимо қизиққанман" - дейди Гвардиола.
Гвардиола "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 1990-2001 йилларда Каталония клуби шарафини ҳимоя қилган. Хосе Гвардиола мураббийлик фаолиятини "Барселона"да бошлаган. 2008-2012 йилларда кўк-анорранглиларни бошқарган мутахассис жамоа билан 14та соврин қўлга киритган.
Гвардиола 2016 йилдан бери "Манчестер Сити"да ишлайди. Сўнгги мавсум унинг жамоаси Англия лига Кубоги ва чемпионатида ғалабага эришди.



