Гвардиола "Сити"га қандай футболчилар олиб келинишини маълум қилди

Mirjalol Normatov
12 янв 2019, 10:29
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг айтишига кўра, клуб қишки трансферлар ойнасида фаол бўлади.

"Январда футболчи сотиб олсак керак. Одатда биз клубда 5-6 йил фаолият олиб борадиган футболчини олиб келамиз. Қишда катта трансферлар бўлмайди. Ўйинчиларни фақатгина ижарага олишимиз мумкин. Бироқ катта клублар бунга қарши бўлиши ҳам мумкин. Агарда футболчиларнинг савияси юқори бўлса, ушбу таркиб билан мавсумни якунласа ҳам бўлади", - деди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports