Гвардиола: "Салоҳ зўр футболчи, бироқ Агуэродан ортда қолмоқда"

Mirjalol Normatov
7 окт 2018, 13:47
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳужумчилар Муҳаммад Салоҳ ва Серхио Агуэрони солиштирди.

"Салоҳ Агуэрога қараганда ёшроқ, бироқ у "Ливерпуль"га ўтган мавсумда борди. Энди нималар бўлишини кўрамиз.

Муҳаммад - ажойиб футболчи, у бир мавсумда 50 гол урди. Бироқ футболда бундай бўлишини кўп кўрдик. Серхио ҳам кўплаб голлар киритди. Бироқ айрим паллаларда унинг омади келмади. 8-9 йилдан кейин ҳам Салоҳ шу темпни ушлаб қоладиган бўлса, унга янада юқори баҳо бераман. Аммо у ҳозирда Агуэродан ортда қолмоқда", - деди Пеп.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal