

Испаниялик мутахассиснинг фикрича, жорий мавсумда жамоа футболчиларининг жароҳати етарли даражада тажрибага эга бўлмаган шифокорлар иши туфайлидир. У Франк Рибери ва бошқа футболчиларнинг жароҳатида жамоа шифокори Фолькер Браунни айблади.
Рибери яна жароҳат олди ва йил охиригача жамоага ёрдам бера олмайди.
Олдинроқ "Бавария"да узоқ вақт ишлаган шифокор Ханс-Вильгельм Мюллер-Вольфарт Гвардиола билан келишмовчилик туфайли немис грандини тарк этган эди.



