UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  0 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  1 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  1 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  16 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  10 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  8 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0

Гвардиола "Реал"га мағлуб бўлганидан сўнг нималар деди? Янгиликлар

Гвардиола "Реал"га мағлуб бўлганидан сўнг нималар деди?

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз финалга жуда яқин келгандик. Аммо якунда буни уддалай олмадик. Барчаси оддий. 

Биринчи таймда етарли даражада яхши ўйнай олмадик, бироқ жиддий муаммоларга дуч келмадик. Голимиздан сўнг яхши ўйнадик. Биз ўз ўйинимизни, темпни топа олдик, футболчилар ўзларини яхши ҳис қилишди. 

"Реал" сўнгги 10 дақиқаликда ҳужум қилиб, биз қийналиб қолдик демаган бўлардим. Уларнинг кўп футболчилари олдинга боришди. Милитао, Родриго, Винисиус, Бензема. Улар босишди ва иккита гол уришди. 

Биз энг яхши ўйинимизни кўрсата олмадик. Бу нормал ҳолат. Аҳир бу ярим финал. Футболчилар босимни ҳис қилишди ва муваффақиятга эришишни исташди. 

Футболни олдиндан айтиб бўлмайди. Буни қабул қилишимиз керак. Биз қайта фикр қилиб, қайтишимиз керак. Олдимизда тўртта ўйин турибди", - деди Гвардиола. 

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика