Гвардиола мураббийлик фаолиятида антирекорд қайд этди

Eldor Akmurzayev
24 окт 2020, 19:26
АПЛ 6-тури доирасида “шаҳарликлар” сафарда “Вест Хэм” меҳмони бўлиб дуранг (1:1) ўйнади.

“Ман Сити” бу мавсум чемпионатда беш ўйинда атиги 8 очко жамғарди. Сўнгги бор бу каби энг паст натижа 2014/15 йилги мавсум қайд этилган. Ўшанда мураббий чилилик Мануэль Пеллегрини бўлган ва жамоа унинг бошқарувида мавсумни “Челси”дан 8 очко ортда қолган ҳолда 2-ўринни (79 очко) эгаллаганди.

Шунингдек, Гвардиола мураббийлигидаги жамоа тарихда илк бор мавсум стартидан ўрин олган беш ўйиндан сўнг, ҳеч бўлмаганда 10 очко тўплай олмади. Аввалги 11 мавсумда эса испаниялик мутахассис бундай антирекорд қайд этмаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: BBC Sport