Гвардиола: "Мен таркибда 15 нафар Эрик Гарсия бўлишини хоҳлардим"

Alisher
26 апр 2021, 08:08
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг испаниялик ёш ҳимоячи Эрик Гарсия ҳақида гапирди.

"Гарсия - менинг севимли ўйинчиларимдан. Мен таркибда 15 нафар Эрик бўлишини хоҳлардим. Гарсия қайдномага кирмаётгани сабаби шундаки, у тез орада "Барселона"га ўтади", - дейди Гвардиола.

20 ёшли испаниялик футболчининг Англия клуби билан тузган шартномаси жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган. У ўзи тарбия топган "Барса"га қайтишга қарор қилган.

Қайд этиш керакки, Эрик 2017 йилнинг июлидан бери "Манчестер Сити"да тўп тепади.

[instagram]

 [/instagram]

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/spbajko