

Бу ҳақда "Goal.com" нашри хабар берди.
32 ёшли бельгияликнинг амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзида ниҳоясига етади, янги келишув борасидаги музокаралар эса ҳали бошланмаган. Гвардиола яқиндагина жамоага келганининг 10 йиллигини нишонлаган Компанининг янги шартномаси борасида раҳбарият билан гаплашади.
"Ҳа, Компанини олиб қолмоқчиман. Ўн йил - бу кўп. Бу ажойиб кўрсаткич", - деди Гвардиола.



