
Жазоирлик 11 метрлик жарима зарбасини амалга ошираётган пайтда тўп футболчининг иккала оёғига тегди ва ҳакам голни ҳисобга олмади.
"Бизда иккита ўйин қолди ва собиқ чемпионларни мағлуб этиш муҳим эди. Улар билан ўйнаётганингда, рақиб нега соврин ютганини тушунасан. Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, аммо афсуски гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда нима қилишни билмадик - ҳужумми ёки натижани ҳимоя қилиш.
Марезнинг бекор қилинган голи? Ҳаммаси тўғри. Бунақасини ҳаётимда биринчи ёки иккинчи марта кўрдим. Оёқлар ҳаракатига эътибор қаратиш керак" - дейди Гвардиола.