UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  8 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  1 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  13 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14

Гвардиола: “Ман Сити ҳар йили босимни ҳис қилмоқда, чунки биздан ЕЧЛ ғолиблигини кутишмоқда” Янгиликлар

Гвардиола: “Ман Сити ҳар йили босимни ҳис қилмоқда, чунки биздан ЕЧЛ ғолиблигини кутишмоқда”

“Шаҳарликлар” бош мураббийи “ ЕЧЛ чорак финалида “Лион”га қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ҳар йили менга бир хил савол билан мурожаат қилишади. Ҳа,   ўзига яраша босимни ҳис қилаяпмиз, ахир биздан ЕЧЛ да ғалаба қозонишимизни кутишмоқда. Биз ҳам албатта қўлимиздан келганича ушбу совринни қўлга киритишга уриниб кўрамиз, бошқа жамоалар сингари. Биз ушбу йўлни охиригача босиб ўтишга тайёрмиз, бироқ рақибларимиз ҳам анойилардан эмас. Чорак финалнинг илк иккита ўйини ушбу босқичда осон ўйинлар бўлмаслигини кўрсатиб берди. Эртанги ўйин ҳам бундан мустасно эмас.

Ҳаммаси финалга тенг битта ўйинда ҳал бўлади. Хатолардан ҳоли бўлишга интиламиз, акс ҳолда бунинг учун бизни жазолашлари мумкин. Ғалаба қозониш учун барча ишни амалга оширамиз.

“Реал”ни ютишимиз муҳим эди. Чунки улар ЕЧЛни қироли ҳисобланишади. Аммо бир учрашувдан иборат плей офф баҳсида эса ҳар нарса рўй бериши мумкин. Бу ўйинда ҳеч ким фаворит эмас. 

“Лион” билан яхши танишмиз. Ажойиб ўйин услубига эга жамоа. Тезкорлик, рақиб дарвозаси олдида агрессивлик жамоани кучли томонлари эканлиги аниқ. 

Руҳий тайёргарлик ҳам бу ўйинда ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Беллашув финал ҳуштагидан кейин якунига етади. Учрашувда режаларимизни амалга оширишга уриниб кўрамиз. Йигитларим ўйинга тайёр”, деди Гвардиола.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика