Гвардиола "Манчестер Сити"да "Ювентус" ўйинчисини кўрмоқчи

Alisher
21 фев 2020, 12:57
"Ювентус" хавбеки Родриго Бентанкур клубни тарк этиши мумкин.

22 ёшли футболчини "Манчестер Сити" харид қилмоқчи. Бентанкурни бундан ташқари "Барселона" ҳам кузатмоқда.

Хабар қилинишича, "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола Бентанкурни жамоа таркибида кўрмоқчи.

Уругвайлик футболчи жорий мавсум А Серияда 17та ўйинда майдонга тушиб, 7та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sun on Sunday

Сўнгги янгиликлар

Барча ›