

"Жон Стоунс, Венсан Компани ва Николас Отамендидан кўнглим тўқ. Бизда трансферлар учун кўп маблағ қолмади. Агар бозор бизга имконият берса, яна бир ҳимоячи харид қилишга уриниб кўрамиз.
Сўнгги мавсумдаги жамоа таркибидан кўнглим тўлди. Мендан ҳеч қачон футболчилар номига ёмон сўзлар эшитмагансиз. Аммо дунёнинг бошқа клубларидек биз ҳам 31 августгача жамоани кучайтириш учун футболчи харид қилишга тайёрмиз. Аммо агар буни уддалай олмасак, таркибда борларга ишонч билдирамиз. Бозор ҳозир жуда қиммат" - дейди Гвардиола.



