Гвардиола мағлубият ҳақида: “Кучли жамоа ғалаба қозонди”

Eldor Akmurzayev
13 ноя 2022, 09:05
АПЛ 16-турида “Ман Сити” ўз майдонида “Брентфорд”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувдан кейин Пеп Гвардиола мағлубиятга изоҳ берди:

- Кучли жамоа ғалаба қозонди, ўйин стартиданоқ курашга киришдик, аммо уларнинг узун узатмаларига қаршилик қилолмадик. Одатда ютиш учун прессинг қилиш керак, лекин биз бундай қилмадик. Рақибимиз анча яхши ҳимояланди. Бугун бизда ҳеч қандай ўйин суръати бўлмади. Учрашув оғир ва кескин ўтди. Улар ўз режаларини мукаммал адо этишди. Чемпионлар Лигасида ажойиб ўйнадик ва АПЛда ҳам шундай қилишга улгурдик. Энди мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўрамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: BBC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›