

“Натижадан жуда ҳам қониқдим. 75-80 дақиқа яхши ўйнадик. Бироқ, кейин улар гол уришди. Биз сўнгги дақиқаларда тўп назоратини йўқотиб қўйдик. Лекин шунда ҳам ўйинимиздан кўнглим тўлди. «Ливерпуль» қолган турларнинг барчасида ғалаба қозонишини кутмоқдамиз. Сабаби, ўз ўйинларимизда муваффақиятни қўлга киритишимизнинг ўзи бизга етарли бўлади. Охирги 2-3 мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказдик. Икки мавсумнинг ўзида 183 очко жамғардик ва бизда яна 5та учрашув захирада бор. Ушбу рақамлар бизнинг қанчалик кучли эканлигимиздан далолат беради”, - дейди 46 ёшли мутахасис.



