Гвардиола Лапортнинг қанча муддатга сафдан чиққанини маълум қилди
28 фев 2020 19:35
Янгиликлар
Гвардиола Лапортнинг қанча муддатга сафдан чиққанини маълум қилди
“Ман Сити” устози жамоа ҳимоячиси Эмерик Лапортнинг жароҳати ҳақида гапирди.
Лапорт ЕЧЛнинг 1/8 босқичидан ўрин олган “Реал”га қарши (2:1) илк баҳсда жароҳат олиб, захирага олинган эди.
“У орқа сон қисмидан жароҳатланган бўлиб, тахминан 3 ҳафта, бир ойга сафдан чиқди. Афсуски, 4-5 ой ўйин амалиётисиз қолса, шу каби ҳолат юз беради.
Ҳаёт мураккаб ва унда нохуш вазиятларда ҳам кураша оладиганлар яшаб қолади. Буни ижобий қабул қилиш ва имкон қадар тезроқ сафга қайтиш учун меҳнат қилиш керак”, дейди Пеп.
Фикрлар