Гвардиола: “Клоппдан жуда миннатдорман”

Eldor Akmurzayev
13 май 2021, 20:05
“Ман Сити” устози Пеп Гвардиола “Ливерпуль”даги ҳамкасби Юрген Клопп ҳақида гапирди.

Аввалроқ, Клопп Гвардиолага қўнғироқ қилиб, уни АПЛ чемпионлиги билан табриклаганини айтганди.

“Клопп мен учун илҳом манбаи бўла олди. У ўз жамоалари “Боруссия” ва “Ливерпуль” сабаб мени янада мукаммалроқ мураббийга айлантирди.

У мени ўйинлар ва рақиблар ҳақида кўпроқ ўйлашга мажбур қилди. Ундан жуда ҳам миннатдорман, уни жуда қадрлайман”, дейди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Manchester Evening News

Сўнгги янгиликлар

Барча ›