UZ

Сўнгги янгиликлар

08:09"Металлург" - "Локомотив" U-21 учрашуви манзили ўзгарди  0 07:43Сияваш Ҳақназарий ОКМКга қайтди  0 03:04Испания Кубоги. 5:0 ва "Атлетико" ярим финалда!  9 02:55Бергамода йирик ҳисобда ютқазган "Ювентус" Италия Кубогини тарк этди  5 01:02Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди  17 00:33Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, Бенземадан дебютдаёқ хет-трик!  22 00:14"Барселона" ёзда яна бир дарвозабонидан воз кечмоқчи  6 23:52Родриго икки ўйинга четлатилди  1 23:35"Нефтчи" "Истиқлол" стадионини трансляция учун интеграциялашган кабеллаштириш юзасидан биринчилардан бўлиб шартнома имзолади  3 23:19Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборади  27 22:57Азар фаолиятидаги энг яхши мураббийини танлади  4 22:42БАА. "Ал Батеҳ" сафарда 3-ўриндаги жамоа билан дуранг ўйнади, Ғаниев 90 дақиқа ҳаракат қилди  0 22:23Яп Стам МЮни ким бошқариши кераклигини айтди  3 21:54Раҳим Стерлинг Осиё клубига ўтиши мумкин  1 21:32Ўртоқлик учрашуви. “Андижон” Украина жамоаси билан дуранг ўйнади  3

"Гвардиола ҳар нарсада Мессини эслайди" Янгиликлар

"Гвардиола ҳар нарсада Мессини эслайди"

Хосеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги собиқ ёрдамчиси Микет Артета Пепнинг Лионель Мессига нисбатан меҳри ҳақида гапириб ўтди.

"Гвардиола Мессини жуда яхши кўради. "Сити"да унинг ёрдамчиси бўлиб юрган кезларим биз тўп билан кўп муомала қилиб, лекин якуний ечимни топа олмаган пайтимиз у жаҳл билан ёнимга келиб: "Улар ҳимояни ёриб ўта олмайди. Агар Месси бўлганида уларни алдаб ўтиб гол урган бўларди, эй худойим". У баъзида машғулот пайти футболчиларга шундай дерди: "Сиз мени кўп гапиришга мажбур қиляпсиз. "Барселона"да мен кўп гапирмайман. Месси ҳамма нарсани қиларди".

Мессига устозлик қилган ҳар қандай мураббий ҳамма нарсага оддий йўл билан эришади, чунки унда ҳужумда ҳамма нарсани қила оладиган дунёнинг энг яхши ўйинчиси бор. Месси гол уради, ҳал қилувчи пасларни беради ва у маслаҳатга муҳтож эмас. Шунинг учун ҳам Гвардиола ҳар нарсада Мессини эслайди, чунки у ҳеч қачон унга ўхшаш ўйинчини бошқармаган. У менга шундай деган: "У мени энг яхши мураббий қилди, мана нима учун уни яхши кўраман".

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика