Гвардиола: "Франция жамоалари доимо жисмонан кучли бўлган, шу сабабли улар жаҳон чемпиони"
28 ноя 2018 11:03
Янгиликлар
Гвардиола: "Франция жамоалари доимо жисмонан кучли бўлган, шу сабабли улар жаҳон чемпиони"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Лион"га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси учрашуви (2:2) ҳақида фикр билдирди.
"Биз мамнунмиз. "Лион" энг кучли жамоалардан бири. Улар жисмонан бақувват, қарши ҳужумларда жуда яхши ҳаракат қилишди.
Мақсадимиз плей-оффга чиқиш эди. Гуруҳда биринчи ўринни олиш учун яна очко олишга ҳаракат қиламиз.
Чемпионлар лигасида ўйнаш осон эмас. "Интер", "Тоттенхэм", "Ливерпуль" ёки ПСЖ каби кучли жамоалар турнирни тарк этиши мумкин.
Франция жамоалари доимо жисмонан бақувват бўлган, шу сабабли улар жаҳон чемпиони. Уларда сифат бор, францияликлар тўпни йўқотишмайди, улар кучли" - дейди Гвардиола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар