UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Кувайт U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:0 (матнли трансляция)  2 20:18"Манчестер Сити" — "Челси". Де Брюйне, Фоден ва Пальмер асосий таркибда  1 20:09"Кайсериспор" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  0 19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" футболчиси Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  6 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Кувайтга қарши таркиби маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1 18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  1

Гвардиола: "Фергюсондан кейинги барча мураббийлар ёмонмиди? Йўқ" Янгиликлар

Гвардиола: "Фергюсондан кейинги барча мураббийлар ёмонмиди? Йўқ"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола МЮда ишлаш жуда қийинлигини билдирди.

"Тасаввур қилинг, Сиз кечагина учинчи марта ЕЧЛ совринини ва кетма-кет уч марта АПЛни ютган МЮ бош мураббийисиз. Сизга осон бўлмайди. Ҳозир ўтган мавсумда ўртача натижа қайд этаётган жамоалар ҳам ЕЧЛда ўйнамоқда. Ҳозир ЕЧЛга чиқиш учун фақатгина натижа кўрсатсангиз бўлгани.

Албатта, раҳбарият томонидан бош мураббийга қанча имконият берилиши ҳам эътиборга молик. Натижалар - ишимиздаги бир қисм, бироқ раҳбарият футболчилар қандай машғулот қилаётганига, кийим алмаштириш хонаси ва матбуот билан мулоқотда ўзини қандай тутаётганига ҳам қараши керак. Агарда клубдагилар мураббийга ишонса, вақт бериши керак. Футбол ўзгариб кетяпти, унинг ташқи кўринишини тўғри қабул қилиш лозим.

Агарда доимо футболчи ва мураббийни ўзгартираверсангиз, барчаси қийинлашиб кетади. Нима, Фергюсондан кейинги МЮнинг мураббийлари ёмонмиди? Йўқ. Билмадим, нима сабабдан клубнинг ишлари ортга тортиб кетди. Агарда тен Хагда ишлар яхши кетса, МЮ учун зўр иш бўлади", - деди Гвардиола.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика