UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  3 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  17 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  35

Гвардиола: "Фергюсондан кейинги барча мураббийлар ёмонмиди? Йўқ" Янгиликлар

Гвардиола: "Фергюсондан кейинги барча мураббийлар ёмонмиди? Йўқ"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола МЮда ишлаш жуда қийинлигини билдирди.

"Тасаввур қилинг, Сиз кечагина учинчи марта ЕЧЛ совринини ва кетма-кет уч марта АПЛни ютган МЮ бош мураббийисиз. Сизга осон бўлмайди. Ҳозир ўтган мавсумда ўртача натижа қайд этаётган жамоалар ҳам ЕЧЛда ўйнамоқда. Ҳозир ЕЧЛга чиқиш учун фақатгина натижа кўрсатсангиз бўлгани.

Албатта, раҳбарият томонидан бош мураббийга қанча имконият берилиши ҳам эътиборга молик. Натижалар - ишимиздаги бир қисм, бироқ раҳбарият футболчилар қандай машғулот қилаётганига, кийим алмаштириш хонаси ва матбуот билан мулоқотда ўзини қандай тутаётганига ҳам қараши керак. Агарда клубдагилар мураббийга ишонса, вақт бериши керак. Футбол ўзгариб кетяпти, унинг ташқи кўринишини тўғри қабул қилиш лозим.

Агарда доимо футболчи ва мураббийни ўзгартираверсангиз, барчаси қийинлашиб кетади. Нима, Фергюсондан кейинги МЮнинг мураббийлари ёмонмиди? Йўқ. Билмадим, нима сабабдан клубнинг ишлари ортга тортиб кетди. Агарда тен Хагда ишлар яхши кетса, МЮ учун зўр иш бўлади", - деди Гвардиола.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика