Гвардиола: "Доимо 5-6 йилда ёки мураббийни ёки футболчиларни алмаштириш керак"

Mirjalol Normatov
10 авг 2022, 00:30
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоадан кетганлар ҳақида гапирди.

Ёзда жамоани Раҳим Стерлинг, Габриэль Жезус, Фернандиньо ва Александр Зинченко каби футболчилар тарк этди.

"Доимо 5-6 йилда ёки мураббийни ёки айрим футболчиларни ўзгартириш керак деб ҳисоблайман. Ўзгартириш, футболчиларни "янгилаш" - жамоага куч ва қўшимча иштиёқ олиб киради.

Фақат қарорларни тўғри чиқариш лозим. Чунки бунинг учун пул тўлашади. Доимо барчасига тайёр туриш - таркибнинг кучайишига сабаб бўлади. Мен бу ерда жамоанинг яхши ўйнаши учун, алоҳида ажралиб туриши учун ишлаяпман.

Барчамиз жамоанинг сўнгги 5 йилда 4 марта АПЛни олганини биламиз. Аммо биз ўйинни яхшилашимиз керак. Яхши жамоа умрбод эмас. Барчасини балансда ушлаб туриш керак", - деди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal