Гвардиола декабрда ҳам энг яхши деб топилди ва рекорд ўрнатди

Aslanov Jasurbek
12 янв 2018, 15:45
Англия Премьер-лигасининг расмий сайти 2017 йил декабрь ойининг энг яхши мураббийи номини эълон қилди.

2017 йилнинг сўнгги ойида "Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола тенгсиз деб топилди. Гвардиола ушбу совринни кетма-кет тўрт ой (сентябрь, октябрь, ноябрь, декабрь) қўлга киритди.

Испаниялик мутахассис қўл остидаги жамоа декабрдаги 7та учрашувнинг 6тасида ғалабага эришди ва 1та дуранг ўйнади.

Шундай қилиб, Хосеп Гвардиола АПЛда кетма-кет тўрт марта ой мураббийи бўлган биринчи мураббийга айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›