Гвардиола: "Де Брюйне қайтганидан жуда ҳам хурсандман"
06 дек 2024 13:24
Янгиликлар
Гвардиола: "Де Брюйне қайтганидан жуда ҳам хурсандман"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа етакчиларидан бири Кевин де Брюйненинг "Ноттингем Форест"га қарши ўйиндаги ҳаракатлари ҳақида гапирди.
"Сити" АПЛ 14-тури доирасида "Ноттингем"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва Кевин ушбу беллашувда битта гол урди.
"Де Брюйне қайтганидан жуда ҳам хурсандман. У фантастик 75 дақиқани майдонда ўтказди ва энг яхшисига лойиқ. Кевин ажойиб инсон ва анча йиллар олдин клубга келганидан бери жамоа учун ниҳоятда муҳим ўйинчи бўлиб келмоқда", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтирди "BBC".

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар