UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  1 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  2 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  14 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  10 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   11

Гвардиола: “Челси” топ жамоа, аммо “Сити” яхшироқ ўйнайди” Янгиликлар

Гвардиола: “Челси” топ жамоа, аммо “Сити” яхшироқ ўйнайди”

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасининг АПЛ 35-турида “Челси”га (1:2) қарши учрашуви ҳақида гапирди.

“Катта босим остида кечган баҳсда биз яхши ўйин кўрсата олдик. Биринчи бўлим сўнггида пеналтини голга айлантира олмадик. Пеналтини қандай тепиш ҳақида Агуэронинг ўз қарор қабул қилди. Ихтиёр футболчининг ўзида эди ва бу вазиятга қандайдир қўшимча қилиш шарт эмас.

Пеналтини голга айлантириш керак эди. Аммо футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Кейинги гал айнан ўша нуқтадан амалга ошириладиан жарима тўпларини голга айлантиришга уринамиз. Ўша вазиятнинг такрорини кўрдим. Шубҳасиз пеналти бор эди...

“Челси” – топ жамоа, аммо биз яхшироқ ўйин кўрсатдик. Ҳаммаси яхши кетаётганди, аммо улар ўйин сўнггида гол уриб, ғалабани ўзлари томонга оғдириб олишди. 21 кундан кейин биз ЕЧЛ финалида яна куч синашамиз. Бугунги баҳс бизга дарс бўлди” дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика